Фаол ўзбекистонликлардан 2023 йилда Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар, янги йил учун кутилмалари ҳақида сўралди. Асосий ўзгаришлар: янгиланган Конституция, аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги. Асосий кутилма — коррупцияга қарши кураш.
Президент янги Конституцияга зид бўлган қонунлар ва чекловларни бекор қилишни кўзда тутган фармонни имзолади. «Прописка» тўғрисидаги қонун, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига чекловлар, болалар таълими учун тўловлардан солиқ олиш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ҳокимларга маҳаллий кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланмоқда. Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида бу жараён 2024 йилдан, туман ва шаҳарларда эса 2026 йилдан бошланади. Бунда вазифалар такрорланишининг олди олиниши, ҳокимлар устидан таъсирчан назорат ўрнатилиши кўзда тутилган.
МСК 19−26 апрель кунлари бўлиб ўтган Конституция лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз беришда 611 минг 320 нафар фуқаро иштирок этганини маълум қилди.
Ўзбекистон Конституциявий судининг қарорида референдумда қандай саволга жавоб бериш сўралиши маълум бўлди. Қолаверса, Конституция янгилангандан сўнг, давлат амалдорлари ушбу лавозимларга бошқа фуқаролар билан тенг равишда сайланиши ва тайинланиши мумкинлиги тушунтирилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Конституцияси тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилди, кейинчалик у референдумга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг